09:19 / 11.09.2016
9178

Ла лига. «Барселона» ўз уйида «Алавес»га ютқазди

"Барселона" Испания примерасининг 3-турида "Алавес"ни қабул қилди. Барселонадаги "Камп Ноу" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

39-дақиқада майдон марказига яқин ҳудудда меҳмонлар тўпни ўйинга киритишди ва Кико Фемения дарвозабон майдончасига кучли узатма берди. Дейверсон Матьёга нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилди ва Яспер Силессен қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. 

Иккинчи бўлим бошида Жереми Матьё "Алавес" дарвозасини бош билан ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. 

64-дақиқада Ҳавьер Маскерано тўпни қайтариш чоғида уни оёқлари остидан ўтказиб юборди. Ибаи Гомес тўпни эгаллади, йўл-йўлакай Алеиш Видални алдади ва олис бурчакни аниқ нишонга олди - 1:2.

Энрике ўйинни қутқариб қолиш учун майдонга ФИФА кунлари доирасида терма жамоа ўйинлари учун узоқ парвозларда бўлган ва толиққа Иньеста, Месси ҳамда Луис Суаресни ташлади. Аммо ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади.

Айни вақтда "Барселона" (6 очко) билан 5-ўринда жойлашган, "Алавес" эса (5 очко) олтинчи ўринда.

Испания - Примера. 3-тур
Барселона (Барселона) – Алавес (Витория) – 1:2
Голлар: Дейверсон Брум, 39 (0:1); Матьё, 46 (1:1); Гомес, 64 (1:2).
Барселона – Силлессен, Алеиш Видаль, Матье, Динь, Ракитич, Маскерано, Денис Суарес (Месси, 60), Бускетс, Туран (Иньеста, 64), Неймар, Пако Алькасер (Луис Суарес, 66).
Алавес – Пачеко, Руано, Тео, Гарсия Карнеро, Лагуардиа, Маркос Льоренте, Фемения (Вигарай, 74), Мендес (Эспиноса, 70), Торрес, Ибаи Гомес (Камараса, 79), Дейверсон. 
Огоҳлантиришлар: Маскерано, 55 – Гарсия, 72.

Top