18:13 / 11.09.2016
11233

Шотландиялик дарвозабон 1 бўлим давомида 3 марта пенальти қайтарди

«Данди Юнайтед» жамоаси дарвозабони Кэмми Белл Шотландия чемпионшипи доирасида «Данфермлайн» жамоасига қарши кечган учрашувда 23 дақиқа ичида 3 марта ўз дарвозасига йўлланган пенальти зарбаларини қайтарди.

9-дақиқада Белл Гэвин Райлининг, 27-дақиқада Ники Кларкнинг, 5 дақиқа ўтиб эса Пол Макмалланнинг зарбаларини бартараф этган.

Натижада «Данди Юнайтед» ушбу учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Шотландия иккинчи дивизиони ҳисобланадиган ушбу чемпионатнинг 5 туридан кейин «Данди» 8 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринда бормоқда. Ўтган мавсум якунига жамоа Шотландия Премьер-лигасидан тушиб кетганди.

 

Top