09:36 / 13.09.2016
12864

Билл Клинтон рафиқасининг “хаста”лиги сабабларини маълум қилди

Фото: tvc.ru

Билл Клинтоннинг ҳикоя қилишича, турмуш ўртоғи, АҚШ президентлиги учун демократлар номзоди Ҳиллари Клинтоннинг соғлиги кутилмаганда ёмонлашганига қаттиқ чанқаш сабабдир. Бу ҳақда, Билл Чарли Роузга берган интервьюсида маълум қилган, деб ёзмоқда Politico нашри.

«Бундай ҳолатлар Ҳиллари билан кўп йиллар мобайнида бир неча маротаба юз берган. Ахир у АҚШ давлат котиби, сенатор бўлган вақтларда, кейин ҳам жуда қаттиқ меҳнат қилди», — дея ҳикоя қилган Билл Клинтон.

Нашрнинг Клинтон хоним атрофидаги манбага асосланган ҳолда ёзишича, Ҳилларининг ўта чанқагани унинг ўзини ёмон ҳис қилиши ва йиқилишига сабаб бўлган. Шу билан бирга, ўпка шамоллаши ҳам соғлиғига салбий таъсир кўрсатган. Ҳиллари ҳозир ҳам сув ичиш борасида жамоаси билан кўп тортишади. 

11 сентябрь воқеаларига бағишланган хотира маросимида иштирок этган Клинтон ўзини ёмон ҳис қилиб, маросимни вақтли тарк этган эди. 
 

Top