11:05 / 13.09.2016
5170

Манба: Twitter фойдаланувчиларини 19 сентябрдан янги ўзгаришлар кутмоқда

Twitter микроблоглар хизмати кейинги душанбадан бошлаб хабарларда белгиларнинг ҳисобланиши сиёсатини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда The Verge компаниядаги ўз манбасига таяниб хабар қилган.

Микроблогнинг янги қоидаларига кўра, фотосуратлар ва иқтибос сифатида келтирилган твитлар 140та белгига қўшиб ҳисобланмайди. Бу тартиб 19 сентябрдан жорий этилиши кутилмоқда.

"19 сентябрдан бошланади... хабарларга тасвирлар, gif-анимациялар, видео ва сўровномалар қўшилганида, матндаги белгилар сони чекланмайди", дейилган манба хабарида.

Нашр хабарида компания янги қоидаларни бир вақтнинг ўзида ёки аста-секинлик билан жорий қилиши хусусида аниқ айтилмаган.

Top