17:05 / 14.09.2016
14403

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 89 ёшли музқаймоқчи учун 300 минг доллар йиғишга муваффақ бўлишди

Facebook тармоғида оиласининг ночор молиявий аҳволи туфайли ишлашга мажбур бўлган 89 ёшли музқаймоқчининг суратлари тарқалганидан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари у учун краудфандинг сайти орқали 300 минг доллардан ортиқ пул йиғишди. BuzzFeed бу ҳақида маълум қилди

Сентябрнинг бошида Чикагода истиқомат қилувчи Жоэл Сервантес Масиас ўзининг фейсбукдаги саҳифасида шаҳар кўчаларида аравада музқаймоқ сотиб юрган қариянинг сурати билан бўлишди. Муаллифнинг сўзларига кўра, йўловчилар музқаймоқчига ҳеч қандай эътибор қаратишмаган ва бу "унинг кўнглини вайрон қилган".

"Бу ёшда нафақага чиқиб, дам олиш ўрнига тер тўкиб ишлаётган кишига қарай олмадим. Мен ундан 20 пачка музқаймоқ харид қилдим, 50 доллар бердим ва дуо қилиб, кетдим".
Жоэл Сервантес Масиас

Ушбу сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг диққатини тортди. Пост чиққанидан бир кун ўтиб, Масиас GoFundMe деб номланган краудфандинг кампаниясини йўлга қўйди. У музқаймоқчининг дам олиш кунлари мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида 3 минг доллар йиғишни мўлжаллаган эди. 

Ғоя Масиас ўйлагандан-да муваффақиятли чиқди ва тўрт кун ичида тармоқ фойдаланувчилари музқаймоқчи учун 300 минг доллар йиғишди.

Top