12:53 / 14.09.2016
13737

Тожикистон компанияси алюминий ишлаб чиқариш прогнозини ўзгартирди

Тожикистондаги йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири, алюминий заводи (TALCO) ушбу металлга бўлган нархнинг пастлиги туфайли, ишлаб чиқариш прогнозларини ўтган йилги кўрсаткичгача ўзгартирди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги компания раҳбариятидаги манбасига асосланган ҳолда. 

"Биз прогноз кўрсаткичларни ўтган йилги рақамларга яқинлаштирган ҳолда қайта кўриб чиқамиз", - деган агентлик суҳбатдоши.

Август ойида Тожикистон иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги тахминларга кўра, 2016 йилги алюминий ишлаб чиқариш ҳажми 11 фоизга ўсиб, 156.000 тоннани ташкил этиши хабар қилинган эди. 
 

Top