19:54 / 15.09.2016
6994

Афғонистонда байрам вақтидаги автофалокатларда 150 дан ортиқ киши жароҳат олди

Афғонистоннинг ғарбида Ийд ал-Адҳа (Қурбон ҳайит) байрами вақтидаги бир қатор йўл-транспорт ҳодисаларида бир киши ҳалок бўлди, 153 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Пажвак ахборот агентлиги.

"Ҳайитнинг биринчи уч куни давомида Ҳирот шаҳри ва Ҳирот вилоятининг қолган 15 округидаги йўл-транспорт ҳодисаларида 153 киши жароҳат олди, 19 ёшли йигит ҳалок бўлди", деб маълум қилди шаҳар шифохонаси вакили Муҳаммад Шафиқ Шерзой.

Шерзойнинг айтишича, йўл-транспорт ҳодисаларига асосий сабаб тезликнинг оширилиши ва эътиборсизлик, шунингдек, баъзи йўлларда йўл белгиларининг йўқлиги, йўлларнинг ёмонлиги ва машиналарнинг кўпаётганлиги сабаб бўлмоқда.

Маҳаллий ҳукуматнинг айтишича, кўпчилик автофалокатлар мотоцикллар иштирокида содир бўлмоқда, улардан кўпчилиги йўл ҳаракати қоидаларидан хабардор бўлмаган балоғатга етмаган болалар томонидан бошқарилади.

 

Top