18:32 / 15.09.2016
13529

БМТ бош котиби Трампнинг мусулмонлар ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

Фото: © REUTERS

БМТ бош котиби Пан Ги Мун АҚШнинг республикачилар партиясидан мамлакат президентлиги учун номзоди Дональд Трампнинг мусулмон жамоаси хусусида билдирган фикрларига муносабатини изҳор қилди. Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонгудек бўлса, мусулмон миллатига мансуб кишиларни АҚШга киришлари учун тақиқ жорий қилишини билдирган эди, деб хабар қилмоқда хориж ОАВ. 

“Мен ва БМТнинг бу масаладаги нуқтаи-назари жуда шаффоф: инсонларни, уларнинг ирқи, дини, миллати ва жинси, этник келиб чиқиши туфайли кўролмаслик ва камситишни қабул қилиб бўлмайди, — деган Пан Ги Мун матбуот анжуманида. 

У муҳожирлар ва қочқинларга ёрдам кўрсатиш зарурлигини қўшимча қилиб, бундай инсонлар кўмакка энг муҳтож инсонлар гуруҳи эканини таъкидлаган. 


 

Top