19:47 / 15.09.2016
11528

Чемпионлар Лигасининг 1-тур рамзий жамоаси маълум

13-14 сентябрь кунлари Европа Чемпионлар Лигасининг 2016/2017 йилги мавсумининг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА расмий сайти маълум қилишича, турнинг рамзий жамоаси тузиб чиқилган. Рўйхатдан “Боруссия Д” клубидан уч нафар, “Бавария”, “Барселона”дан икки нафар, “Лион”, “Лестер”, “Атлетико” ҳамда “Манчестер Сити” жамоаларидан эса 1 нафардан футболчилар ўрин олишди.

Дарвозабон: Облак ("Атлетико")

Ҳимоячилар: Геррейру, Папастатопулос, Бартра (ҳаммаси - "Боруссия" Д), Бернат ("Бавария")

Ярим ҳимоячилар: Маҳрез ("Лестер"), Киммих ("Бавария"), Толиссо ("Лион")

Ҳужумчилар: Неймар ("Барселона"), Месси ("Барселона"), Агуэро ("Манчестер Сити")

Top