18:33 / 15.09.2016
7202

ЕИ Россия билан муносабатлардаги санкцияларни узайтирди

Европа иттифоқи Россия ва Украинадаги жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан алоҳида санкциялар муддатини узайтирди. Бу ҳақда ЕИ Кенгашида маълум қилинган.

"Кенгаш ЕИнинг чеклов чоралари муддатини 6 ойга узайтирди. Бу чоралар Украинанинг ҳудудий яхлитлигига, мустақиллиги ва суверенитетига қарши йўналишларда бўлиб, санкциялар 146 нафар жисмоний шахс ҳамда 37 юридик шахснинг иттифоқ ҳудудига киришини чеклайди", дейилган хабарда.

Қайд этилишича, бу қарор расмий характерга эга бўлиб, сиёсий вердикт 7 сентябрь куни ЕИнинг доимий вакиллари қўмитасида эълон қилинганди.

Top