12:12 / 15.09.2016
6795

Покистонда 2та поезд тўқнашиб кетди

Покистоннинг Мўлтон шаҳри яқинида поездлар ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 92 киши жабрланган. Бу ҳақда Dunya News хабар тарқатди.

Awam Express йўловчи поезди Карачидан Пешоварга ҳаракатланиш вақтида юк ортилган вагонларни судраб келаётган ва шошилинч равишда тўхташга мажбур бўлган бошқа поездга урилган. 4та поезд издан чиқиб кетган.

Ҳозирда шифохонадагиларнинг 15 нафари оғир аҳволда экани айтилган.

Top