07:26 / 15.09.2016
24799

Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинлади.

Бош прокурорнинг 14 сентябрдаги қарорига кўра, Сурхондарё вилоятига Ўктамжон Саидов 5 йиллик муддатга прокурор этиб тайинланди ва вилоят прокуратураси ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.  

Вилоятнинг аввалги прокурори Ботир Қудратхўжаев 2016 йил августдан Тошкент шаҳри прокуратурасини бошқара бошлаган.  

 

Top