19:48 / 15.09.2016
8973

“Тоттенҳэм” инглиз клублари орасида рекордчига айланди

Чемпионлар Лигасининг 1-турида “Тоттенҳэм” Лондондаги “Уэмбли” стадионида “Монако” клубини қабул қилди.

Мазкур учрашувни кузатиш учун стадионга 85 011 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу эса инглиз клублари учун ЕЧЛда мухлислар ташрифи борасида рекорд натижага айланди.

Эслатиб ўтамиз, “Тоттенҳэм” ўз майдонида “Монако”га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Top