03:59 / 15.09.2016
14308

Ўзбекистон дунёнинг энг ижобий ҳиссиётга эга мамлакатлар рейтингининг юқорисидан жой олди

Ўзбекистон энг таъсирчан мамлакатларнинг биринчи бешталиги қаторидан жой олди. Бешталик ичида Парагвай, Гватемала ва Ҳондурас каби давлатлар ҳам бор. Дунё мамлакатлари аҳолисининг ҳиссий кечинмалари устида тадқиқот олиб борган Gallup ижтимоий компанияси мазкур хулосага келди. 

2015 йил давомида дунёнинг 140та мамлакатларида 147 мингга яқин интервьюлар ўтказилди. Инсонларга кечаги кун қандай ҳиссиётларни бошдан кечирганлигини аниқлаш мақсадида ўнта савол берилди: «Кеча сиз қандайдир қизиқроқ иш қилдингизми?», «Сиз кўп табассум қилдингизми?», «Сиз тушкун ҳолатда бўлдингизми?» ва бошқалар.

Тасдиқ жавоблар сонига кўра саволларда иккита жиҳат - ижобий ва салбийлик ҳисобга олинди.

Ижобий кечинмалар рейтингида Парагвай етакчилик қилмоқда. Унинг кетидан рўйхатни Гватемала, Ҳондурас ва Ўзбекистон давом эттирди. Сиёсий ҳолат нотинч бўлган Сурия, Туркия, Украина, Ироқ, Яман каби давлатларда эса энг салбий ҳиссиётлар кўрсаткичи қайд этилди.

Натижага мувофиқ, Ўзбекистон салбий ҳиссиётлар даражаси кам бўлган мамлакатлар рўйхатида ҳам етакчилик қилмоқда. 
 

Top