"Краснодар" жамоаси Европа Лигасидаги илк учрашувини Австрияда "Зальцбург"га қарши ўтказди.
Ўйинда битта гол барча масалага ойдинлик киритди. 37-дақиқада Жоазиньо томонидан киритилган тўп "Краснодар"га ғалаба олиб келди ҳамда улар турнирни муваффақиятли старт олишди.
Мазкур ўйинда Одил Аҳмедов асосий таркибда майдонга тушди ҳамда 62-дақиқада ўз жойини Юрий Газинскийга бўшатиб берди.
"Зальцбург" - "Краснодар" - 0:1
Гол: Жоазиньо, 37.