22:38 / 17.09.2016
6908

“Пахтакор” “Бунёдкор”ни мағлуб қилди, “Локо” “Олмалиқ”дан устун келди

Бугун, Олий Лиганинг 22-туридан ўрин олган олтита учрашув бўлиб ўтди. Шу билан 22-тур учрашувлари  якунланди.

Тошкентда “Пахтакор” жамоаси “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб борди. Тошкент дербисининг бу галги қарама-қаршилигида “шерлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймда эса Шаҳзод Нурматов мувозанатни тиклади. Жамшид Искандаров эса чиройли тарзда гол киритиб, “Пахтакор”га ғалаба келтирди.

Пешқадам “Локомотив” эса сафарда “Олмалиқ”ни 5:2 ҳисобида мағлуб қилди ҳамда “Бунёдкор”нинг мағлубиятидан фойдаланиб, пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.  Бу ўйинда “темирйўлчилар” сафида Марат Бикмаев ва Сардор Мирзаевлар икки маротабадан тўп киритишга эришди.

“Насаф” эса “Андижон” майдонига сафар уюштириб, 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

“Пахтакор” – “Бунёдкор” – 2:1

Голлар: Жалолиддин Машарипов 27, Жамшид Искандаров 85 – Шаҳзод Нурматов 75.

“Олмалиқ” – “Локомотив” – 2:5

Голлар: Тимур Усмонов 27, Дониёр Исмоилов 85 – Марат Бикмаев 4, 49, Сардор Мирзаев, 49, 54, Олег Зотеев, 75.

“Шўртан” – “Нефтчи” – 2:1

Голлар: Игорь Таран 45, Суннат Мамадалиев, 73 – Никита Павленко, 27.

“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:1

Голлар: Суҳроб Бердиев, 40, Носир Отақўзиев, 58 – Дилмурод Каримов, 76.

“Андижон” – “Насаф” – 0:0

“Бухоро” – “Қизилқум” – 2:0

Голлар: Саламат Қутибоев 56, Вадим Чемиртан 75.

Top