12:28 / 18.09.2016
8028

Жангариларнинг Кашмирдаги армия штабига уюштирган ҳужуми оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди

Фото: The Indian Express

Жангарилар Кашмирдаги Ҳиндистон армияси штабига ҳужум қилишганлари оқибатида тўққиз ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, айрим хабарларга кўра, ҳужумни тўрт нафардан олти нафарга қадар бўлган фидоинлар амалга оширган. Шу ўринда эслатиб ўтамиз: фидоинлар – инқилобий ҳаракат вакиллари бўлиб, жонлари узилгунга қадар жанг қиладиган одамлардир. Ҳужумни Ҳиндистон армияси штаб бригадаси тасдиқлаган.
Воқеа жойидан ҳарбийларни кўчириш бошланган, улар орасида 20 нафар ярадор ҳарбий ҳам бор. Ҳиндистон ҳарбийлари бу ҳақда расмий баёнот беришмаган.

Top