20:22 / 19.09.2016
58316

Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси Москва мэридан Ислом Каримов мемориали учун ер ажратишни илтимос қилмоқчи

Бутунроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси Москва мэри Сергей Собянин номига Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримов хотирасига бағишланган мемориал (ёдгорлик) учун ер ажратиш илтимоси билан ёзма равишда мурожаат қилмоқчи, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Бу ҳақда Ислом Каримов хотирасига бағишланган кечада маълум қилинди. Ёдгорлик қаерда, қандай кўринишда ва кимнинг маблағига яратилиши ҳозирча номаълум.

 

Top