11:47 / 19.09.2016
6537

Дания Суриянинг Дайр-аз-Зор шаҳрига берилган зарбаларда иштирок этган

Дания ҳарбий ҳаво кучларининг иккита F-16 самолётлари Сурия армиясининг Дайр-аз-Зор шаҳридаги эгаллаб турган позицияларига зарба беришда иштирок этган. Бунинг натижасида 60дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганди. Бу ҳақда қироллик Қуролли кучлари матбуот хизмати хабар қилмоқда

«Даниянинг иккита F-16 самолётлари бошқа мамлакатлари самолётлари билан бирга ушбу ҳужумларда иштирок этди. Россияликларнинг Сурия ҳарбийларига зарба берилгани тўғрисидаги хабарлардан сўнг, зарбалар зудлик билан тўхтатилган», — дейилади хабарда. 

Қироллик Қуролли кучлари матбуот хизматида қайд этишларича, агар зарбаларнинг хатолиги тасдиқланса, бу афсус-надоматга сабаб бўлади. Шу билан бирга, даниялик ҳарбийлар халқаро коалиция бошлаб юборган суриштирув ишларига кўмак бериш ниятида. 

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги халқаро коалиция самолётлари Сурия армиясининг позицияларига берган ҳаво зарбалари оқибатида 62 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлиб, 100 га яқини жароҳат олганди. 

Top