11:18 / 20.09.2016
5809

АҚШ ҳукумати Нью-Йорк ва Нью-Жерсидаги портлашларни теракт деб тан олди

Фото: AP

Нью-Йорк мэри Билл Де Блазио Нью-Йорк ва Нью-Жерсидаги портлашларни теракт деб ҳисоблашга барча асослар борлигини айтди. 

"Бизда бу портлашлар террорчилик акти бўлган деб ҳисоблашга барча асослар бор", деб айтди мэр матбуот-анжуманида.

17 сентябрда Манхэттеннинг ғарбий қисмида юз берган портлашда 29 одам жароҳат олди. Бир кун ўтиб қўлбола портловчи қурилмалар солинган пакет Нью-Жерси штатидаги Элизабет шаҳрида топилган.

ФҚБ Нью-Йоркдаги портлаш иши бўйича афғонистонлик 28 ёшли Аҳмад Хон Раҳимий қидирилаётганини эълон қилган. 19 сентябрда у Нью-Жерсидаги Линден шаҳрида полиция билан отишмада вақтида қўлга олинган. Айни вақтда бирорта террорчилик гуруҳи ушбу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Top