12:11 / 21.09.2016
10312

Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистондаги иккинчи аёл гроссмейстер бўлди

Ўзбекистонлик аёл гроссмейстерлар сони икки нафарга етди.

"Эътиборлиси, уларнинг ҳар иккиси бир оила аъзолари", деб ёзилади «Оламспорт» хабарида.

Шахматчи қизнинг ўзи ҳам фейсбукдаги саҳифасида шу ҳақда маълум қилган.

Бунгача Нафиса Мўминова Ўзбекистоннинг биринчи аёл гроссмейстери сифатида қайд этилганди. Эндиликда унинг синглиси Гулруҳбегим Тоҳиржоновага шундай даражага эришди.

Мўминовлар хонадонидан бўлган бу икки қиз Озарбайжон пойтахти Боку мезбонлик қилган Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоанинг 22-ўриндан жой олишида меҳнат қилди. Фестиваль вақтида Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг халқаро гроссмейстер бўлгани расман маълум қилинган.

Шу йилнинг 26 апрелида эса унинг гроссмейстер талабини бажаргани хабар қилинганди.

Top