14:24 / 21.09.2016
4148

Хитойдаги кимё заводида рўй берган портлаш туфайли 4 киши ҳалок бўлди

Хитой шарқидаги Шандун вилоятидаги Янтай шаҳрида жойлашган кимё заводида юз берган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. «Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, яна 4 киши жароҳатланган.

Агентлик маълумотига кўра, Wanhua компаниясига тегишли заводда ўтказилган режа бўйича техник кўрик вақтида ресивер (босим остидаги техник идиш) портлаб кетган.

Ҳодиса атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг чиқиб кетишига сабаб бўлмагани айтилмоқда.

Жабрланганувчилар шифохонага олиб борилган.

Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.

Бу корхона қурилиш ишларида гидроизоляция жараёнида қўлланадиган асосий модда ҳисобланувчи пенополиуритан ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Хитойда техноген авариялар тез-тез рўй бериб туради. 18 сентябрь куни Хитой ғарбидаги Цинхай вилоятида жойлашган цемент заводида юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлганди. Портлаш Salt Lake Haina Chemical Company кимё заводининг чангни тўплаш қурилмасида юз берган.

Top