21:28 / 21.09.2016
5020

Катта ёшдаги россияликларнинг 70 фоизи умуман китоб ўқимаслиги маълум бўлди

Катта ёшдаги россияликларнинг аксарият қисми умуман китоб ўқимайди, деб айтди  Россия китоб иттифоқи раиси Сергей Степашин. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Степашиннинг айтишича, 12 ёшгача бўлганлар орасида мутолаа қилиш бўйича Россия дунёнинг энг кўп мутолаа қилувчи 3 та давлатидан бири ҳисобланади, 12 ёшдан катталар орасида эса бу борада "ўпирилиш" мавжуд. 

Степашин бу ҳақда Давлат думасида Россияда 2016-2018 йилларда адабиёт, китоб чоп этиш ва мутолаани қўллаб-қувватлаш ижроия қўмитаси йиғилишида айтиб ўтди.

Степашин оилаларга мутолаа қилишни қайтариш муаммоси билан шуғулланишга чақирди. Унинг айтишича, мутолаа қилмайдиган ота-оналар фарзандларига ҳеч нарса бера олмайдилар ва уларни ҳеч нарсага ўргата олмайдилар.

 

Top