09:15 / 21.09.2016
18117

Ваколатини суиистеъмол қилган ИИВ ходими тегишли жазога тортилди

Фуқаро Т.Самиев жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судининг ҳукми билан айбли деб топилиб, унга 2 йил синов муддати тайинланади. Пешку туманида яшовчи Зиёвиддин Жўраев эса уни шартли жазодан озод қилиш эвазига судланувчининг таниши А.Холиқовдан пул сўрайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Ички ишлар ходими ҳисобланган З.Жўраев 400 минг сўм пулни А.Холиқовдан олаётган пайт қўлга олинди. 

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судининг ҳукмига кўра, З.Жўраев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддасига биноан 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Top