15:54 / 22.09.2016
30691

Енгилмас Флойд Мейвейзер Раҳматжон Рўзиохуновни жамоасига таклиф қилди

Америкалик афсонавий боксчи Флойд Мэйвезер ўзбекистонлик мураббий Раҳматжон Рўзиохуновни жамоасида ишлашга таклиф этган. 

Бу воқеа, Рио-де-Жанейро Олимпиадасида бўлиб ўтган. Ярим ўрта вазн тоифасида енгилмаслигини исботлаган америкалик боксчи Рўзиохуновнинг шогирдларини раундлар оралиғидаги қисқа танаффусларда тез ва ажойиб тиклаш қобилиятини эътироф этган. 

Бу каби таклифлар, Р.Рўзиохуновга қозоғистонлик боксчилар жамоаси раҳбариятидан ҳам келиб тушган. Аммо, Р.Рўзиохунов ўзбек боксчиларини тайёрлашни маъқул кўрган, деб ёзмоқда Анҳор.уз сайти. 

Қайт этиш жоизки, Рўзиохунов бундан аввал Ўзбекистон муайтай терма жамоаси бош мураббийи бўлган, 2011 йилда эса, «Йилнинг энг яхши мураббийи» деб топилган эди.

Top