11:36 / 22.09.2016
5245

ОАВ: Британиянинг MI6 ташкилоти террорчилик билан курашда минглаб жосуслар йиғмоқда

Фото: Getty Images

Британиянинг MI6 ташқи разведкаси глобал разведкага қарши курашиш учун кейинги ўн йил ичида жосуслари сонини минг нафарга оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Times газетаси хабар бермоқда.

MI6 ходимлари сонини ошириш ўтган йилда ҳукумат томонидан қабул қилинган MI5, MI6 ва мамлакат ТИВ билан боғлиқ бошқарма ходимлари сонини 15 фоизга (1900 киши) ошириш дастурига мувофиқ амалга оширилади. Нашрнинг фикрича, бунга мувофиқ ташқи разведка ходимлари сони ўн йил ичида 2,5 минг кишидан 3,5 минг кишига ортади.

Нашр маълумотларига кўра, ходимлар сонини ошириш рақамли хавфларга қарши курашиш учун қўл келади. Рақамли хавфлар интернет, мобиль телефонлар ва ноутбуклар орқали туғилади, деб ёзади газета.

Top