21:32 / 22.09.2016
6062

Пентагонда Россия билан Сурия бўйича разведка маълумотлари билан бўлишишдан бош тортилди

АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорд Россияга Сурия бўйича разведка маълумотларини беришни яхши фикр деб ҳисобламаслигини айтди.

Генерал бу ҳақда конгрессдаги нутқида айтди. Associated Press’нинг маълум қилишича, 22 сентябрда АҚШнинг юқори лавозимдаги ҳарбий амалдорлари, жумладан мудофаа вазири Эштон Картер сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитаси саволларига жавоб берганлар. Бу қўмитанинг раиси республикачи, ўзининг Россияга адовати билан маълум бўлган Жон Маккейн ҳисобланади.

Нашрнинг маълум қилишича, Республикачилар партияси вакиллари АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятининг Сурия бўйича қатъиятли эмаслигидан норозилар. Республикачилар Москва Вашингтоннинг Сурияда жангариларга қарши курашда ҳамкори бўлганига шубҳа, ҳаттоки адоват билан қарамоқдалар.  

 

Top