16:15 / 23.09.2016
7408

Айрилиш эвазига тежаш: Хитойда ажримлар сони мол-мулк баҳоси каби ошиб бормоқда

Хитойнинг катта шаҳарларида жуфтларга қўшимча уй-жой сотиб олиш учун тежашга имкон берувчи расмий ажримлар сони ортиб бормоқда. 8 юан (1,2 доллар атрофида)дан бошланувчи расмий ажримни қайд этиш охир-оқибат эр ва хотиннинг бир неча ўн минг долларини тежашга имкон беради. Бу ҳақида Quartz хабар беради.

Хитойда уй ҳақидаги гап-сўзлар туфайли кўплаб оилалар мол-мулк учун маблағ қўйишни бошлашди. Хитой қонунлари миш-мишларга қарши курашишга йўналтирилди ва биринчи уй сотиб олаётганда қатор афзалликларни таклиф қилмоқда — булар илк тўловнинг энг паст фоизи ва энг кам фоиз ставкаси. Агар ажримдан сўнг мулк собиқ турмуш ўртоғининг бирида қолса, иккинчиси «биринчи уй»дан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Агарда жуфтлик уйни сотиш заруриятига дуч келса ажрим молиявий жиҳатдан манфаатли бўлади. Хитой қонуни бўйича, ажрим натижасидаги сотув бўйича битимга солиқ солинмайди. Мулк сотиб олиш ёки сотиш учун ажрашадиган кўплаб жуфтликлар битим кучга киргандан сўнг яна турмуш қурмоқда.

Сўнгги ўн йил ичида Хитойдаги мол-мулк бозори бир неча баробарга ўсди ва у билан бирга мамлакатнинг йирик шаҳарларидаги ажримлар сони ҳам ошди.

Top