23:58 / 23.09.2016
15505

Яман президенти бутун дунёни давлати иқтисодиётига ёрдам беришга чақирди

Яман президенти Абд-Раббо Мансур Ҳодий халқаро ҳамжамият ва молиявий ташкилотларни Ямандаги хўжаликни тиклаш  ва янги демократик давлат яратишдаги иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга чақирди.  

"Мен бутун озод дунё ва молиявий ташкилотларни Яманга иқтисодий чораларда ёрдам беришга чақираман", деб айтди Ҳодий БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида. 

Ҳодий мамлакат раҳбарияти Марказий банкни Аданга кўчиришга қарор қилганини айтди, бу ерда қонуний ҳукумат исёнчи хусийчиларнинг иғвогар ҳаракатларига йўл қўймаслик учун ишлайди.

Ҳодий навбатдаги марта Эронни Ямандаги вазиятни сиёсий тартибга солиш бўйича чораларга қарши тўсқинлик қилишда айблади. Унинг айтишича, Теҳрон хусийчилар ва Яманнинг собиқ президенти кучларини қўллаб-қувватлаш орқали Яманда демократик давлатни қуришга барча саъй-ҳаракатларни барбод қилишга қаратилган "вайронакор режани" амалга оширмоқда.  

 

Top