00:51 / 23.09.2016
8246

Ferrari биринчи тўрт ўриндиқли турбомоторли суперкарни тақдим қилди

Ferrari компанияси GTC4 Lusso суперкарининг янги модификациясини тақдим қилди. Бу модель номида T қўшимчасини олган. Янги машина италян маркасининг турбомотор билан жиҳозланган биринчи 4 ўриндиқли модели бўлди.

Ferrari GTC4 Lusso T 8 цилиндрли, 2,9 литрли турбомотор билан жиҳозланди. Двигатель 680 от кучига ва 760 Нм айлантириш онига ета олади. У икки илашишли 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан бирга ишлайди.

GTC4 Lusso T’нинг моторидан ҳаракатланиш фақат орқа ғилдиракларга берилади. Янги машинанинг оғирлиги 1740 кг га тенг ва у стандарт суперкардан 50 кг га енгилроқ. 

Норасмий маълумотларга кўра, машина жойидан 100 км/соат тезликка 3,5 сонияда эриша олади, максимал тезлиги соатига 320 км ни ташкил қилади. 

Янги машина ён сирпанишларни назорат қилишнинг модернизациялашган тизимини олган. Сирпаниш вақтида электроника унинг кўрсаткичларини максимал мумкин бўлган қийматлар билан солиштиради ва зарурат бўлганда ҳайдовчига сирпанишни трекшн-назорат ва фаол орқа дифференциал ёрдамида назорат қилишга кўмак беради.

Машинанинг сентябрь охиридаги Париж автосалонида илк намойиши бўлиб ўтади. 

 

Top