18:40 / 23.09.2016
11472

Италиялик автопойгачи Хитойдаги тоғ тепасидан рекорд тезликда тушди

Италиялик автопойгачи Фабио Бароне ер юзидаги энг хавфли трассалардан бири бўлмиш Тяньмэнь тоғидаги йўлдан тезликда тушиш бўйича рекорд ўрнатди.

У 11 километрли тоғ йўлидан 10 дақиқа-ю 31 секундда тушди. Трасса 99 бурилимлардан иборат бўлиб, денгиз сатҳидан 200дан 1300 метргача бўлган баландликда жойлашган.

Бошқарувида Фабио Бароне бўлган Ferrari машинаси ушбу сафарга махсус тайёрланди. Ундаги металл деталларнинг айримлари углепластика билан алмаштирилди.
Фабио Бароне учун бу таваккалчилик биринчиси эмас. У жорий йилнинг август ойида Ferrari 458 машинаси билан Руминиянинг Трансфэгэрэшан тоғли трассасидан ўрта тезликда тушиш бўйича рекорд ўрнатган эди.

 

Top