17:27 / 23.09.2016
6527

"Одноклассники" шахсий ёзишмаларда ўйинлар ўйнашни йўлга қўйди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари энди ёзишмалардан чиқмай туриб, бир-бирлари билан ўйин ўйнашлари мумкин бўлади. Бу ҳақида ижтимоий тармоқ ходимлари Лайф нашрига маълум қилишди. 

Янги кўнгилочар функциядан веб версия фойдаланувчилари билан бирга Android ва iOS бошқаруви остидаги смартфонлар эгалари ҳам фойдалана олишади. 

Бугунги кунда фойдаланувчиларга Uniwordsity ўйнаш таклиф этилмоқда, бу ўйинда ғолиб бўлиш учун иштирокчилар имкон қадар кўп сўз топишлари керак бўлади. Ишлаб чиқарувчилар бироз кейин "Дартс" турнири, шунингдек бошқа қизиқарли ўйин лойиҳаларини йўлга қўйишга ҳам ваъда беришди.

- Шахсий ёзишмаларда ўйинларнинг пайдо бўлиши даставвал танланган стратегияга тўлиқ тўғри келади, яъни фойдаланувчилар орасида мулоқот ва ҳиссиётлар алмашинуви янада кўпаяди, - деди "Одноклассник" ўйин лойиҳалари йўналиши раҳбари Артур Шакалис. - Тез орада яна бир неча ўйинларни қўшиб, платформалар сонини кўпайтирамиз. Ўйин пайдо бўлганидан сўнг фойдаланувчилар иловада янада кўпроқ вақтларини ўтказишларига умид қиламиз. 

Ўйинни бошлаш учун дўстингизга шахсий ёзишмалар орқали таклифнома йўллашингиз керак бўлади. У таклифингизни қабул қилса, ўйин автоматик тарзда бошланади. 

Top