10:48 / 23.09.2016
11896

Рассомлар чизилган пуллар билан ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлган дўкон очишди

Амстердамда рассомлар ва мультипликаторлар ручка ишлаб чиқарувчилар билан бирга ижодий дўкон очишди. 

Бу дўконда исталган нарсани харидор ўзи чизган пулларга сотиб олиши мумкин.

Бу ерда пуллар учун намуналар ва уларни чизиш учун ручкалар олиш мумкин. Дўконда бундай пулларга стол футболи, боулинг учун кегли, магнитола, смартфон, проектор, мебель, ўйинчоқлар ва яна кўплаб нарсаларни харид қилиш мумкин.

Дўкон бир зумда кўплаб одамлар эътиборини тортди. Унинг якуний мақсади ташкилотчилар ҳозирча ошкор қилмаётган бадиий акциядан иборат.

 

Top