15:12 / 23.09.2016
9154

Сурия самолётлари Ҳалабда яна бомбардимон ишларини амалга оширди

Ҳарбий самолётлар Ҳалаб шарқида Сурия ҳукумати уруш қайтадан бошлангани ҳақида эълон қилишидан бир неча соат ўтиб кенг кўламли бомбардимон ишларини амалга оширишди. Бу ҳақда қутқарувчилар ва ҳуқуқ фаолларига асосланиб, Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Россия самолётлари ҳаводан қўллаб-қувватлаб бораётган Сурия ҳарбийлари Ҳалаб вилояти шарқига, камида 250 минг киши истиқомат қиладиган ҳудудга кенг кўламли ҳужум бошлаган.

Сурия ҳукумати охирги бомбардимонлар ҳақидаги хабарга муносабат билдирмади, қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Top