18:24 / 23.09.2016
9875

Жириновский Путинга ўқув йили бошланиш вақтини ўзгартиришни таклиф қилди

Россия ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский Россия президенти Владимир Путин билан учрашув вақтида ўқув йилини 1 октябрдан бошлаш таклифини берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«Барча ўқув даргоҳларидаги ўқув йили бошини 1 октябрдан бошлашни таклиф қиламан. Ўқув йилини эса 15 июлга қадар узайтирамиз. Ана шунда барча ўқув таътиллари 15 июлдан сентябрь охирига қадар давом этади. Ўқув йилини айнан сентябрь бошидан бошлашни ким ўйлаб топди? Биз ахир шимол мамлакатимиз» — деди ЛДПР етакчиси парламент партиялари етакчиларининг Путин билан учрашуви вақтида.
 

Top