23:39 / 24.09.2016
5754

“Арсенал” Лондон дербисида “Челси”ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Англия Премьер-лигасининг 6-тур марказий учрашуви Лондонда “Арсенал” – “Челси” ўртасида бўлиб ўтди.

Ўйин стартини муваффақиятли бошлаган “тўпчилар” бирин-кетин “Челси” дарвозабони Тибо Куртуани ожиз қолдиришди. Дастлаб 11-дақиқада Алексис Санчес гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб эса Тео Уолкотт катта саҳнага чиқиб, “тўпчилар”нинг иккинчи голини урди. Месут Ўзил эса 40-дақиқада ўз номини таблога ёздириб қўйди, 3:0.

Шундай қилиб, “Арсенал” Лондон дербисида “Челси”ни мағлуб қилди ҳамда очколари сонини 13тага етказиб олди.

Арсенал – Челси 3:0

Голлар
: 1:0 – 11 Санчес, 2:0 – 14 Уолкотт, 3:0 – 40 Ўзил. 

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Уолкотт, Коклен (Джака, 32), Санчес (Жиру, 79), Ўзил, Ивоби (Гиббс, 69), Касорла.

Челси – Куртуа, Кэйхилл, Аспиликуэта, Иванович, Давид Луиз, Канте, Матич, Фабрегас (Алонсо, 55), Виллиан (Педро, 70), Азар (Батшуайи, 71), Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Иванович (28), Диего Коста (83).

 

Top