21:08 / 24.09.2016
6431

“Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Машъал”дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар

Ўзбекистон Олий Лигасининг 23-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.

Жумладан, “Бунёдкор” жамоаси уйда “Қўқон-1912”ни қабул қилди ҳамда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Пахтакор” кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ғалаба нашидасини суриб, Наманганда “Навбаҳор” дарвозасини беш бор ишғол қилди. Бунга эса мезбонлар атиги 1 бор жавоб тўпини йўллашди.

Муборакда эса “Машъал” водийнинг бошқа бир жамоаси “Андижон”ни қабул қилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишга эришди.

Турнинг қолган натижалари билан танишинг:

“Бунёдкор” (Тошкент) – “Қўқон-1912” (Қўқон) - 3:0
Голлар: 
Ж. Иброҳимов 13, Ш. Гадоев 41, Д. Ҳамдамов 89.

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Шўртан” (Ғузор) - 0:2
Голлар: 
Ж. Отақулов 50, З. Полвонов 80.

“Навбаҳор” (Наманган) – “Пахтакор” (Тошкент) - 1:5
Голлар: 
Ж. Соҳибов 28, А. Аҳмедов 53, Ж. Ҳакимов 62, Ж. Искандеров 77, Ж. Соҳибов 86,  Ш. Аббосов 90+2.

“Машъал” (Муборак) – “Андижон” (Андижон) - 5:0
Голлар: К. Тўраев 5,19, 44, Ж. Ҳасанов 37, З. Қўзибоев 81.

“Нефтчи” (Фарғона) – “Олмалиқ” (Олмалиқ) - 3:1
Голлар: 
Шерзод Ҳакимов 1, 14, Раҳмонов 57 (пен.) -  М. Мамазулумов 45.

“Металлург” (Бекобод) – “Бухоро” (Бухоро) - 1:2
Голлар: 
А. Нўъмонов (40 пен.) – В. Чемиртан 45, Ш. Саломов 89. 

Манба: Tribuna.Uz

Top