12:17 / 24.09.2016
5537

Индонезиянинг Ява оролидаги сув тошқини қурбонлари сони 30 нафарга етди

Фото: AFP

Индонезиянинг Ява ороли ғарбий қисмида жойлашган Гарут туманида юз бераётган сув тоқшинлари сабаб ҳалок бўлганлар сони 24 сентябрь куни 30 нафарга етди.

Бундан ташқари 22 нафар маҳаллий аҳоли вакили изсиз ғойиб бўлган. Бу ҳақда Ғарбий Ява қидирув-қутқарув бошқармаси расмий вакили Жошуа.

"30 нафар ҳалок бўлган одамнинг жасади топилди", — дейилади Индонезиянинг “Антара” ахборот агентлиги маълумотида.

Аввалроқ Жошуа 26 киши ҳалок бўлгани ва 23 киши изсиз йўқолгани ҳақида маълумот берган эди.

Top