18:44 / 24.09.2016
5701

“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Лестер”ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Англия Премьер-Лигасининг 6-турида “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб мезбонлар кетма-кет ҳужумларни ташкил қилди. 22-дақиқада Крис Смоллинг бурчакдан оширилган тўпдан сўнг “Лестер” дарвозасини аниқ нишонга олди, - 1:0. Аввалги ўйинларда захирада қолган Хуан Мата 37-дақиқага келганда жуда чиройли тарзда  “манкунианликлар”нинг иккинчи голини урди, - 2:0. Орадан уч дақиқа ўтиб Маркус Решфорд таблога ўз номини ёздириб қўйди, - 3:0. Кетма-кет ўтказилган голлар “Лестер”ни шокка туширди. Бу эса 42-дақиқага келганда яна ўз аксини кўрсатди. “МЮ”нинг энг қимматбаҳо трансфери бўлиб турган Поль Погба боши билан “Лестер” дарвозасини тўртинчи бор ишғол этди, - 4:0.

Иккинчи бўлимда “Лестер” бироз жонланган ҳолда футбол кўрсата бошлади. Захирадан майдонга тушган Демарай Грэй жуда чиройли тарзда Давид Де Хеа дарвозасини ишғол қилиб  ҳисобдаги фарқни қисқартирди, - 4:1. Қолган вақт давомида иккала жамоа ҳам бошқа гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. Шундай қилиб, “Манчестер Юнайтед” амалдаги чемпион “Лестер”ни 4:1 ҳисобида мағлуб қилди.

“Манчестер Юнайтед” – “Лестер” 4:1 (4:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 22 Смоллинг, 2:0 – 37 Мата, 3:0 – 40 Рэшфорд, 4:0 – 42 Погба, 4:1 – 59 Грэй. 
“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи, Блинд, Лингард (Кэррик, 78), Погба, Эррера, Мата (Янг, 87), Рэшфорд (Руни, 83), Ибраҳимович.
“Лестер” – Цилер, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Амарти, Олбрайтон (Шлупп, 62), Марез (Кинг, 46), Варди (Грэй, 46), Слимани.
Огоҳлантиришлар: Хут (50), Симпсон (74)

Top