18:55 / 24.09.2016
4621

Сингапурда смартфонлар учун "аксил террор" илова ишга туширилди

Сингапур ҳукумати янги SGSecure мобиль иловасини ишга туширди. У мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларига фойдаланувчиларни террористик хуруж ёки фавқулодда ҳолатлар юзасидан зудлик билан огоҳлантириш имконини беради, дея хабар қилмоқда  Channel NewsAsia.

Мазкур илова террористик таҳдид пайдо бўлганида жамоатчиликни тайёрлашга қаратилган миллий дастур доирасида ишга туширилган. 

Шу билан бирга, иловадан фойдаланувчилар ҳуқуқ идораларига жамоат хавфсизлигига дахлдор маълумотларни юборишлари ҳам мумкин. У орқали зарурат пайдо бўлса полицияни чақириш имкони мавжуд. Шунингдек, SGSecure иловасида мобиль телефонининг қаердалигини аниқловчи функция ҳам киритилган. 

Top