12:47 / 25.09.2016
13504

АҚШда 8 марта президентлик сайлови натижасини топган профессор Трампнинг ғалабасини башорат қилди

Америкалик профессор, 1984 йилдан буён АҚШдаги президентлик сайловларида ким ғалаба қилишини олдиндан топа олган Аллан Литчмэн бу сафарги сайловда республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп ғалабасини башорат қилди. Бу ҳақда The Washington Post хабар тарқатган.

Нашр маълумотига кўра, Литчмэннинг прогнози ўзининг "Оқ уйдан калитлар" номли методи асосида тузилади. Айни вақтда бу метод 13та пунктни назарда тутади. Бу пунктлар орасида номзоднинг харизматиклиги, жамиятдаги вазият, мамлакатдаги иқтисодий вазият ҳамда партиянинг Вакиллар палатасидаги ўрни каби омиллар мавжуд.

Литчмэннинг сўзларига кўра, бу йилда Демократик партия вакили Ҳиллари Клинтон 5та пункт бўйича яққол ортда қолган.

Top