12:53 / 25.09.2016
6825

“Арсенал” 26 йилдан сўнг “Челси”ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Англия Премьер-лигасининг  6-тур ўйинида “Арсенал” ўз майдонида “Челси” жамоасини қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада “тўпчилар” 1990 йилдан буён биринчи марта рақибини йирик ҳисобда мағлуб эта олди. Ўшанда “Арсенал” 4:1 ҳисобида зафар қучганди. Шундан қилиб, “Арсенал” 26 йилдан кейин “Челси”ни йирик ҳисобда мағлуб қилди.

Бундан ташқари, “Арсенал” 2011 йилдан буён биринчи марта “Челси”ни АПЛ доирасида мағлубиятга учратди.

Манба: Tribuna.Uz

Top