17:31 / 25.09.2016
5517

Сўров: Клинтон сайловолди дебатлари арафасида Трампни 2 фоизга ортда қолдирмоқда

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон сайловолди дебатлари бошланиши арафасида рақиби Дональд Трампни атиги 2 фоизга ортда қолдирмоқда. Бу кўрсаткич 24 сентябрь куни Washington Post газетаси ва АВС телеканали томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра келтирилган.

Сўров натижаларига кўра, 46 фоиз сўралувчи Клинтонни, 44 фоиз сўралувчи эса Трампни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Сўров 19-22 сентябрь кунлари давомида ўтказилиб, унда 843 киши иштирок этган. Сўровнома натижаларидаги хатолик эҳтимоли даражаси 4 фоизга яқинни ташкил қилиши айтилган.

16-22 сентябрь кунлари мобайнида Reuters буюрмасига кўра Ipsos компанияси томонидан ўтказилган сўровномада 41 фоиз киши Клинтонни, 37 фоиз киши эса Дональд Трампни қўллаши маълум бўлганди.

АҚШ президентлиги учун сайловлар 8 ноябрь куни ўтказилади. Илк телевизион дебат эса 26 сентябрга белгиланган.

Top