13:08 / 26.09.2016
10517

Геология ва геофизика институти Геология давлат қўмитаси ихтиёрига ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 13 сентябрда имзолаган қарорига мувофиқ, Ҳабиб Абдуллаев номидаги  геология ва геофизика институти Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидан чиқарилиб, Давлат геология ва минерал захиралар қўмитаси ихтиёрига ўтказилган. 

Lex.uz сайтида эълон қилинган ҳужжат матнига кўра, ерости бойликларини геологик ўрганиш соҳасида олиб борилаётган тадқиқотларнинг илмий даражаси ва самарадорлигини сезиларли ошириш ҳамда уларнинг мамлакат минерал-хом-ашё базасини яхшилаш учун амалий ишлаб чиқариш ва геология-разведка ишлари билан ўзаро алоқасини таъминлаш мақсадида шундай қарор қабул қилинган. 

Қарорга мувофиқ, Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда Геология ва геофизика институтининг 2017/19 йилларга мўлжалланган истиқболли тадқиқотлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. 
 

Top