09:43 / 26.09.2016
4446

«Гольф қироли» Арнольд Палмер вафот этди

© Reuters

АҚШда 87 ёшли гольфчи Арнольд Палмер ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилмоқда Associated Press. Гольф қироли ҳисобланган ўйинчи 25 сентябрда Питтсбург шаҳри шифохонасида вафот этган.

22 сентябрь куни шифохонага келтирилган Палмернинг ўлимига юрак билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган. 

Палмер ўз фаолияти давомида асосий профессионал мусобақаларда 7та ғалабани қўлга киритган: Мастерс туркумида (1958, 1960, 1962, 1964 йиллар ), АҚШ очиқ чемпионати (1960 йил), Британия очиқ чемпионатида (1961, 1962 йиллар). Бундан ташқари, 62 маротаба PGA Tour турнирининг босқичларида ғалаба қозонган. 

У, ўзининг сўнгги Мастерс ўйинида 2004 йили иштирок этган, 2006-йил октябрида Палмер профессионал гольфни тарк этишга қарор қилган.

Спортчи шунингдек, гольфни тарғиб қилиш билан шуғулланган: ушбу спорт турига оид бир неча китоб чиқарган, ўзининг гольф тўғрисидаги шоунинг продюсери ҳам бўлган. Бундан ташқари, Палмер телебошловчи бўлиб ишлаган, фильмларда суратга тушган. 

Палмер —АҚШнинг фуқаролар учун берилувчи энг олий мукофотлари: Президент озодлик медали ва Конгресс Олтин медали совриндори ҳисобланади. 

Top