08:45 / 26.09.2016
8080

WBA Фьюрини чемпионлик унвонидан маҳрум қилиши мумкин

Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBA) президенти Гилберто Мендоса ташкилот британиялик боксчи Тайсон Фьюрини чемпионлик унвонидан маҳрум қилиши мумкинлигини айтди. 

Аввалроқ британиялик иккинчи марта саломатлиги сабабли Владимир Кличко билан реванш жангидан бош тортганди ва кўринишича, унвонни қўлга киритгандан кейин бир йил ичида уни ҳимоялаш учун улгура олмайди.

"Тайсон унвонни йўқотиши эҳтимоли бор. Ҳозирча биз унинг саломатлиги ҳақида ҳеч кандай расмий маълумот олмадик. Бундай маълумотни олишимиз билан бирор қарор қабул қиламиз", деб Мендоса айтган сўзларни келтириб ўтди World Boxing News нашри.

Top