17:54 / 27.09.2016
4268

Microsoft корпорацияси Twitter'га қизиқиш билдирди

Американинг Microsoft корпорацияси Twitter Inc. микроблоглар сервисини қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида CNBC телеканали маълум қилди

Бундан аввал оммавий ахборот воситаларида Twitter унга қизиқиш билдирган компаниялар билан музокаралар ўтказганлиги ҳақида хабар берилганди. Салоҳиятли харидорлар орасида Google ва Salesforce.com технология гигантлари, шунингдек Walt Disney компанияси номлари тилга олинган. Twitter хариди бўйича шартнома баҳоси 16 миллиард доллардан ошиши мумкин.

Манбага кўра, шартнома ҳақида 30-45 кун ичида расман эълон қилинади.

Американинг Twitter Inc. компаниясига 2006 йилда асос солинган. Компаниянинг асосий маҳсулоти - қисқа хабарлар билан бўлишувчи ижтимоий тармоқ. Унинг штаб-квартираси Сан-Францискода (Калифорния штатида) жойлашган.

Американинг Microsoft корпорацияси 1975 йилда Билл Гейтс ва Пол Аллен томонидан ташкил этилган. Унинг штаб-квартираси Редмондда (Вашингтон штатида) жойлашган. Компания дастурий таъминот ишлаб чиқаришга ихтисослашган - хусусан Windows операцион тизими Microsoft маҳсули ҳисобланади. 

Top