21:27 / 27.09.2016
6798

Нью-Йорк оммавий кутубхонаси китоб ташувчи поездларни жорий қилди

Бу поездлар албатта, оддий эмас. Улар китоб етказиб бериш бўйича янги автоматлаштирилган тизимнинг муҳим қисми саналади. Эндиликда ташриф буюрувчиларнинг 90 фоизи кутубхоначилар барча зарур адабиётларни топиб келтириб бергунга қадар вагонлар Нью-Йорк оммавий кутубхонасининг турли бурчакларидан бир неча дақиқа ичида буюртмани келтириб беради. 

24та кичик вагонлар рельс бўйлаб ҳаракатланади ва 16 кг юкни кўтара олади. Жойлаштириш горизонталь ва вертикаль бўйлаб қимматбаҳо юкларни йўқотмаган ҳолда амалга оширилади. 

Автоматлаштирилган кизил аравалар бир дақиқада 23 метр тезликда ҳаракатлана олади ва 5 дақиқа ичида кутубхонанинг барча 11 даражасини босиб ўтишга қодир.  

Йўналишнинг умумий узунлиги — 290 метр. NYPL (Нью-Йорк оммавий кутубхонасининг) мазкур лойиҳаси 2.6 млн долларга тушди.

Top