17:26 / 27.09.2016
7216

Округ сайлов комиссияларининг биринчи мажлислари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг биринчи мажлислари бўлиб ўтди.

Округ сайлов комиссияларининг мажлисларида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастуридан келиб чиқадиган вазифалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ округ сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланди. Шунингдек, комиссия аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланди.

Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини амалга ошириш борасида комиссия аъзолари олдида турган муҳим, хусусан сайлов участкаларини тузишга оид вазифалар ҳам муҳокама қилинди.

Мажлисларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилиши таъкидланди. Округ сайлов комиссияларининг матбуот марказларини тузиш ҳақида қарорлари қабул қилинди.
 
Округ сайлов комиссиялари мажлис якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинглар ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини 
ёритиш бўйича Республика матбуот маркази

Top