16:48 / 28.09.2016
4284

ОАВ Токио метросига газ ҳужуми уюштирилгани эҳтимоли ҳақида хабар бермоқда

Токио темир йўл станциясига, тахминларга кўра, газ ҳужуми уюштирилган ва бунинг оқибатида бир неча одам жароҳатланган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Воқеа Таканадобаба темир йўл станциясида юз берган. Йўловчилар бўёқ учун ишлатиладиган аралашманинг ҳидини эслатувчи ҳидни пайқашган, димоғларида пайдо бўлган оғриқ ва йўталдан шикоят қилишган.

“Киодо” агентлигининг хабар беришича, ҳидни 20 киши пайқаган, улардан тўққиз нафари фавқулодда қутқарув хизматига қўнғироқ қилган.

NHK телеканали маълумотига кўра, станцияда ҳиднинг нима эканлигини аниқловчи мутахассислар ишламоқда. Ҳодиса поездлар ҳаракатига таъсир ўтказмаган.

Маълумот учун, 1995 йилда "Аум Сенрике" фаоллари Токио метросига газли ҳужум қилишган эди. Ўшанда 12 киши ҳалок бўлган, бир неча киши эса жабрланганди. 2004 йилда секта раҳбари Секо Асахарага нисбатан ўлим жазоси ҳукми ўқилди, айни дамда у қамоқда.

Top